Марс сайёрасининг юзаси қорга бурканди, у эса минус 125 даражадаги карбонат ангидрид туфайли музлаб қолди. Марснинг қорга бурканган шимолий ярим курраси акс этган фотосуратни Mars Reconnaissance Orbiter зонди йўллади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Тушунтирилишича, фотосуратда акс этган жой Марснинг шимолий қутбига яқин жойлашган, кўплаб қора участкалар эса қор ва муз эриган ерларни кўрсатади.
Изоҳ (0)