Буюк Британияда хакерлар гуруҳи 4,8 миллион роутерга дахл қилди. Гуруҳ иштирокчисининг сўзларига қараганда, бу иш тасодифан амалга оширилди, деб хабар беради TJournal.
Хакернинг ҳикоя қилишича, у ҳамкорлари билан Mirai ботнетининг модификациядан ўтган версиясини синаётган эди. Хакерлар ботнет юқтирилган ускуналар сонини оширишга қарор қилганида дастур Британиянинг TalkTalk ва Post Office провайдерларига қарашли роутерларга мустақил равишда бузиб кира бошлаган.
Motherboard ресурси билан суҳбат чоғида хакер узр сўради ва провайдерларга мижозлар учун яхшироқ роутерлар топишни маслаҳат берди.
Mirai — турли ускуналардаги заиф нуқталарни топишга мўлжалланган троян дастури.
Изоҳ (0)