АҚШ Конгресси вакиллик палатаси Россиянинг махфий таъсирини аниқлаш бўйича бошқармалараро махсус гуруҳ яратишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб 390 нафар конгрессмен, унга қарши эса 30 нафари овоз берганлиги таъкидланмоқда.
Ҳужжат матнида таъкидланишича, бошқармалараро гуруҳ Россиянинг халқлар ва ҳукуматларга махфий таъсирини таъминлаш бўйича фаол ҳаракатларига қарши туриш учун ташкил этилади.
АҚШ Конгресси қуйи палатаси қонун лойиҳасида, жумладан, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек, Россия махсус хизматлари агентлари ва сиёсий элитаси томонидан амалга оширилаётган коррупция, террорчилик актлари, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва қотилликларга қарши туриш ҳақида сўз юритилади.
Қонун лойиҳаси муаллифлари мазкур бошқармалараро гуруҳга Давлат департаменти, ФҚБ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, шунингдек, миллий разведка директори бошқармаси вакилларининг киритилишини кўзда тутмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)