Олтин куз ҳам якунига етиб, қорлари ва қаҳратони билан кумум қиш ҳам кириб келди. Бу фаслнинг аёзли кунларида иссиққина ўраниб, мазали шоколад, печенье ёки ширин чой билан севимли сериаллар ва фильмларимизни томоша қилишни истаймиз. Диққат қилинг — шу лаҳзада биз шакарни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш, оқибатда қандли диабетдан кариесгача бўлган турли хасталикларга чалиниш хавфига дуч келамиз.
Қанча шакар истеъмол қилаётганлигингизни албатта назорат қилиб боринг. Бу соғлик ва ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун жуда ҳам муҳим. Қуйида кўп нарсалардан воз кечмаган ҳолда, шакар истеъмолини камайтириш йўллари ҳақида ҳикоя қиламиз.Шакарнинг катта миқдори организмга нафақат таомлар, балки ичимликлар билан ҳам тушади. Ширин ичимликларни лимонли сувга, одатдаги чойни эса хушбўй мевали ёки ўтли, бироқ шакарсизига алмаштиринг.
Шакардан бутунлай воз кечишнинг имкони йўқ, бироқ таркибида шакар кўп бўлган маҳсулотларни бошқа, фойдалироқ ва тўйимлироғига алмаштириш мумкин. Сутли шоколаднинг ўрнига таркибида какао кўпроқ бўлган аччиқ шоколадни татиб кўринг, чой ёки қаҳвага эса асал қўшинг. Тайёр қуруқ нонушталар ўрнига сули ёрмаси билан нонушта қилинг, оқ гуручнинг ўрнига жигарранг гуручга аҳамият қаратинг.
Енгил тамадди учун ширин бўлишига қарамасдан, мевалар ажойиб вариант бўла олади. Цитрус мевалар, ўрик, нок, киви, олма ва совуқ вақтларда топиш қийин бўлган реза мевалар жуда фойдали ҳисобланади. Банан ва узум эса жуда ширин бўлганлиги учун фойдали жиҳатлари ҳам камроқ. Агар ширинликлар билан ўзингизни хурсанд қилмоқчи бўлсангиз, ёнғоқ, мева ва қуруқ мевалардан ғаройиб десертлар тайёрланг.
Баъзан бутун тортни еб қўйиш истаги организмда витамин ва микроэлементларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ. Тадқиқотлар доим ширинлик ейиш истаги магний етишмаслиги билан боғлиқлигини кўрсатади. Балки сизга навбатдаги шоколад эмас, ёнғоқ ёки витаминлардан топиш мумкин бўлган магний керакдир. Агар доим пишириқ егингиз келиб, уларга сира тўймасангиз, аслида сизга ширин круассан эмас, мазали балиқ ва гўштда кўп учрайдиган азот зарур.
Қолаверса ширинлик ейиш истаги серотонин (бахт гармони) етишмаслиги билан ҳам боғлиқ. Мазкур гармон музқаймоқ ёки шоколад батони ейишингиз билан кескин кўтарилади. Бироқ унинг самараси узоқ давом этмайди. Уни истеъмол қилгандан кўра, спортнинг фаол турлари ёки шунчаки тоза ҳавода сайр қилиш фойдалироқдир.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)