30 ноябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент–Душанбе–Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсини амалга оширди. Бу ҳақда, ТИВ ахборотига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Бир муддат илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳаво алоқаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённомани имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Тожикистон соҳа мутасаддилари ўртасида 30 ноябрь куни Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра имзоланди.