Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

29 ноябрь, сешанба куни шиддат билан қарийб 4 фоизга пасайган нефть нархи Венадаги учрашувда ОПЕК аъзолари нефть қазиб чиқариш ҳажмини муштарак тарзда камайтириш ҳақида келишиб олишга эришишини кутиш фонида тажанглик билан яна ўсмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Brent нефтининг январь фьючерслари котировкалари Лондоннинг ICE Futures биржасида Тошкент вақти билан 10:00 га келиб, деярли бир фоизга ўсди ва баррелига 46,82 долларни ташкил этди.

Нью-Йорк товар биржасидаги (NYMEX) электрон савдолар чоғида WTI нефтининг январь фьючерслари нархи 0,5 фоизга — баррелига 45,46 долларгача кўтарилди.

Битимга эришилган тақдирда нархлар 50 доллар даражадан юқори кўтарилиши, акс ҳолда эса 40 долларгача пасайиб кетиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов