Англия футбол ассоциацияси (ФА) «Вест Ҳэм»га қарши АПЛ 13-турида захира ўриндиғидан четлатилган «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньога нисбатан айблов қўйди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
27 ноябрь, якшанба куни «МЮ» ўз майдонида «Вест Ҳэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 27-дақиқасида бош ҳакам Поль Погбанинг симуляцияси учун унга сариқ карточка кўрсатди. Бундан ғазабланган Моуриньо сув идишини тепиб юборди ва захира ҳакамига ўз норозилигини билдирди. Натижада Жонатан Мосс португалиялик мураббийни захира ўриндиғидан четлатди. Моуриньо ўйинни трибунадан томоша қилишига тўғри келди.
Португалиялик мутахассисда 1 декабрь кунига қадар айбловга жавоб бериш учун вақт бор. Аввалроқ Моуриньо икки ўйинга четлатилиши мумкинлиги айтилганди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 13-турдан кейин 20 очко билан турнир пешқадами «Челси»дан 11 очко ортда қолиб, 6-ўринда бормоқда.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)