Европанинг Airbus Group аэрокосмик корпорацияси Европада 1164, шу жумладан, Францияда 640 иш ўрнини қисқартиради. Бу ҳақда, Cote Toulouse нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
29 ноябрь куни компания раҳбарияти Тулузадаги штаб-квартирасида касаба уюшмалари вакилларига иш ўринлари қисқартирилишини, шунингдек, 2018 йилда Париж четидаги Сюренда жойлашган корхонанинг ёпилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, компания Германияда 429, Испанияда 39, Буюк Британияда 54, Бельгия ва Ҳиндистонда бир нафардан ишчини бўшатади. 325 ходим Мюнхен ва Париждан Тулузага ўтказилади.
Шу билан бир қаторда, Airbus рақамли технологияларни самарадор жорий этиш мақсадида 230 иш ўрни яратади.
Airbus’да айни пайтда 136 мингга яқин одам ишлайди.
Изоҳ (0)