Дунёдаги энг ғаройиб кутубхоналардан бири Хитойнинг Бэйдайхэ шаҳар уездида жойлашган бўлиб, у Сариқ денгизнинг Бохай кўрфазидаги пляжда жойлашган алоҳида бинодан иборат. Унга Mashable нашри эътибор қаратди, деб ёзади TJournal.
Кутубхона жойлашган курорт тумани Пекиндан уч соатлик масофада жойлашган. 2015 йилда очилган кутубхона қурилиши билан Пекиннинг Vector Architects студияси шуғулланган. Бинонинг ўзига хос жиҳатларидан бири унга олиб борувчи алоҳида йўлнинг мавжуд эмаслигидадир.
Кутубхонага бевосита пляждан ёки яқинроқдаги пиёдалар йўлакчаси орқали бориш мумкин. Шунда ҳам 30 метрга яқин масофа қум орқали ўтилади. Архитекторларнинг сўзларига қараганда, бу орқали улар бинонинг денгиз пейзажи билан янада чамбарчас боғланишига эришишни кўзлаган.
Mashable бинони дунёдаги энг тинч кутубхона деб атаганлигига қарамай, мавсумда унда кўп сонли китобхонларни учратиш мумкин.
Изоҳ (0)