Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Покистоннинг Ашхобод битимига қўшилишга интилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда 26 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов Ашхободда бўлиб ўтган БМТнинг барқарор транспорт бўйича Биринчи Глобал анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Рустам Азимов замонавий шароитларда Ўзбекистон—Туркманистон—Эрон—Уммон халқаро транспорт йўлагини яратиш ҳақидаги Ашхобод битимини амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этишини айтди.

Азимов Ашхобод битими Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси билан 2011 йил апрелида Ашхободда имзоланганини эслатди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари БМТнинг барқарор транспорт бўйича Биринчи Глобал анжумани чоғида Покистон бош вазири Наваз Шариф ушбу транспорт йўлагига қўшилиш истагини билдирганини қайд этди.

Рустам Азимов Ўзбекистон ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин