Уганда ғарбидаги Касесе шаҳрида Рвензуруру ҳаракати аксилҳукумат гуруҳи вакилларининг полиция билан тўқнашувларида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция расмий вакили Эндрю Феликс Кавеесининг сўзларига қараганда, 14 нафар полициячи ва 41 нафар жангари ҳалок бўлди.
Маълум бўлишича, полиция ва армиянинг қўшма бўлинмалари Касесе шаҳри яқинида патруллаш тадбирларини амалга ошираётганида уларга ҳужум уюштирилди. Жангарилар қўлбола граната улоқтириб, аскарлардан бирини яралади. Шундан сўнг бошланган отишмада тўрт жангари ўлдирилди.
Бу воқеадан сўнг яқин атрофдаги бошқа аҳоли яшаш пунктларида тўқнашувлар авж олиб кетди.
Изоҳ (0)