Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик гроссмейстер, классик шахмат бўйича Россия собиқ чемпиони 20 ёшли Юрий Елисеев Москва шаҳрида фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда марҳумнинг яқин дўсти, гроссмейстер Даниил Дубов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Тунда яқин дўстим, ажойиб шахматчи ва таҳлилчи, мен таниган энг иқтидорли инсонлардан бири Юрий Елисеев фожиали тарзда ҳалок бўлди. У дераза орқали 12-қаватнинг балконига ўтмоқчи эди, аммо пастга қулади», – дея ёзди Дубов.

Юрий Елисеев 2012 йили кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган. 2013 йили у гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. 16 ёшида Юрий классик шахмат бўйича Россия чемпионига айланган эди. Елисеев Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) рейтингида 212-ўринни эгаллаб турганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?