Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Турманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари–2017 га ариза берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, V Осиё ўйинларини ўтказиш учун қурилиши режалаштирилган спорт иншоотларининг 80–85 фоизи тайёр. Қолган инфратузилмалар 2017 йилнинг биринчи ярмига тайёр қилинади.
Ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари–2017 Ашхобод шаҳрида 17 сентябрь куни старт олади. Унда Осиёнинг 45, Австралия ва Океаниянинг 17 мамлакатидан спортчилар қатнашади.
Қайд этиш жоиз, Туркманистон Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган илк Марказий Осиё мамлакати бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)