Россиянинг «Краснодар» футбол клубида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Ред Булл»га қарши (1:1) Европа Лигаси 5-туридан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Ҳар бир жамоада пасайиш бўлади. Бугун ўйинимиз ўхшамади. Ҳафтасида икки марта ўйнаяпмиз ва чарчоқ аломатлари сезилди. Бунинг устига рақиб ҳам яхши ўйнади. ‘Зенит’га қарши бошқача ўйин бўлади, тикланишга ҳаракат қиламиз. Клуб раҳбарияти плей-офф босқичи учун вазифа қўймаган, лекин мақсад доим битта – олға интилиш», – деди Аҳмедов.
Таъкидлаш жоиз, «Краснодар» Европа Лигаси 5-туридан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланма олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)