ФИФА президенти Жанни Инфантино Россия президенти Владимир Путинга мамлакатда ўтадиган Конфедерациялар кубогида ишлатилиши режалаштирилаётган «Красава» тўпини совға қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Путин билан учрашув чоғида Инфантино Конфедерациялар кубоги ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига қараганда, ушбу ҳамкорлик тажрибаси ҳукумат томонидан юксак эътибор кўрсатилгани билан диққатга сазовор ҳодиса бўлди.
«Бизни 2017 ва 2018 йилларда икки ажойиб ёз кутмоқда», — таъкидлади ФИФА раҳбари.
Изоҳ (0)