Британиялик покер устаси ва миллионер Том Холл дўстлари билан бас бойлашиб, 1 миллион доллар ютиб олди. Бунинг учун у 12 килограммга озиши ва бир харидда 100 доллардан кўп пул ишлатмаслиги талаб этиларди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Таъкидланишича, Холл қисқа вақтда барча шартларни бажариб, Facebook орқали ғалабасини эълон қилди. Унинг вазни бир ярим ойда 115 килограммдан 103 килограммга тушди. Шу тариқа, Холл жуда қисқа муддатда 950 минг доллар соф фойда кўрди.
Миллионер бўлишига қарамай, Холл покерда у қадар катта ютуқларга эришмаган. Жумладан, 2008 йилдан буён у барча жонли турнирларда 222 минг доллар ишлади, унинг энг катта ютуғи эса 2013 йили Мельбурнда ўтган WSOP Австралия босқичида эгаллаган олтинчи ўрин учун қўлга киритган 120 минг доллар пули бўлди.
Изоҳ (0)