«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси иккинчи Boeing 787 Dreamliner эксплуатациясини бошлади. 23 ноябрь куни лайнер Тошкент–Дубай–Тошкент йўналиши бўйича илк рейсни амалга оширди, деб хабар беради UzDaily.
Авиакомпанияга иккинчи Dreamliner 5 ноябрь куни етказилган эди. Биринчи Dreamliner Тошкентга 31 август куни етиб келган эди. Ўшандан буён лайнер Ўзбекистон шаҳарларига, шунингдек, Олмаота, Дубай ва бошқа хорижий шаҳарларга парвоз қилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» баёнотига кўра, яқинда янги авлод лайнерларида узоқ масофага узлуксиз трансатлантик парвозларни амалга ошириш йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)