Коста-Рика ва Никарагуа ҳукумати «Отто» довули яқинлашаётганлиги туфайли бир неча минг кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда 23 ноябрь, чоршанба куни The International Business Times маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солис мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ҳақида эълон қилди, мактаблар ва давлат муассасалари ёпилди.
«Довул вайронкор кучга эга. Биз ҳеч ким жабрланмаслигига умид қиламиз, бироқ бунинг учун тайёргарлик кўришимиз ва ҳукуматнинг барча кўрсатмаларини бажаришимиз лозим», — деди Солис.
Никарагуа ҳукумати бўрон яқинлашаётганлиги муносабати билан бир қатор туманларда хавфнинг энг юқори — қизил даражасини эълон қилди. Қутқарувчилар ўн мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди ва вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирди.
«Отто» довули мамлакатнинг соҳилбўйи туманларига 24 ноябрь, пайшанба куни кечроқ етиб келиши кутилмоқда. У сув тошқини ва кўчкиларга олиб келиши мумкин бўлган кучли ёмғирлар билан бирга кечади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)