«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Селтик» клубига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тури олдидан жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг доим майдонга тушиш истаги ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Охирги машғулотда Мессининг ҳолати яхши эди. Лео доим майдонга тушишни хоҳлайди. У жиддий сабаб бўлсагина ўйинни ўтказиб юборади. Месси майдонга тушмаслиги учун ўзини жуда ёмон ҳис қилиши керак. Албатта, у ‘Селтика’ка қарши ўйинда майдонга тушади», – деди испаниялик мутахассис.
Аввалроқ 29 ёшли аргентиналик футболчи майдонга қайтишга тайёр экани ҳақида маълум қилинганди.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Селтик» ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 24 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)