Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумига расман якун ясалди. Мамлакат чемпионлигини бир тур аввал қўлга киритган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўзи учун ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинда ҳам зафар қучди.
«Бунёдкор» меҳмони бўлган «темирйўлчилар» Сардор Мирзаевнинг ягона голи сабаб ғолиб чиқди. Жорий мавсум ҳисобидан «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари ўзаро уч бор тўқнаш келган бўлиб, уларнинг бирортасида ҳам Сергей Лушчан шогирдлари гол ура олмади. Икки беллашув «Локомотив»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган бўлса, яна бир ўйинда ҳисоб очилмаган.
26 ноябрь куни томонлар Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида майдонга тушади. «Локомотив» стадионида ўтган биринчи беллашув «темирйўлчилар»нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етганди.
Ўзбекистон Кубоги финалига аллақачон йўлланма олган Қаршининг «Насаф» клуби ҳам сўнгги турда муваффақият қозонди. Ярим финалда «Насаф»дан енгилган «Бухоро» ҳам мавсумдаги сўнгги турда 3 очкога эга чиқиб, мавсумни кучли тўртликда якунлади.
Ўзбекистон Олий Лигаси 30-тур беллашувлари 23 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)