Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев шифохонада оғир аҳволда ётибди. «Даракчи.uz»нинг журналист Дилшода Матчоновага асосланиб хабар беришича, собиқ боксчи кома ҳолатига тушиб қолган.
«Руфат Асадович комада… Унга саломатлик тилайлик», – дейилади Дилшода Матчонованинг ижтимоий тармоқлардан биридаги хабарида.
Шу йилнинг сентябрь ойи охирларида Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада шифокорлар веналар тромбозининг оғирлашиши сабабли Руфат Рисқиев ўнг оёғининг тиззадан пастини кесиб ташлаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказганди.
Маълумот учун, 2 октябрь куни 67 ёшини қаршилаган Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби.
Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками. «Ҳурмат Белгиси», «Буюк хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари кавалери. Яқин ўтмишда – Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг вице-президенти, айни пайтда – оддий пенсионер.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)