Якшанба. Дам олиш куни. Аммо шундай бўлишига қарамай ишбилармонларга хос кийинган юзлаб кишилар пойтахт марказидаги бинолардан бирининг олдида гавжум. Сабаби, улар Forta Business Education томонидан ўтказилаётган «Ўзбекистонда қайси тоифадагиларгина миллионлаб ишлашади» деб номланган бизнес тренингга қатнашиш иштиёқида. Аввалги тренингнинг шов-шувли натижалари кўплаб юртдошларимизнинг бу тренинг ҳақида эшитишларига сабаб бўлган, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, бизнесда бир қадам илгари юриш учун мана шу ерга чорлаган.
Ҳамма мажлислар залига кириб кетди. Яна бир неча соатлардан сўнг уларнинг деярли ҳаммаси янги фикрлар, янгича иштиёқ ва бизнесга янгича назар билан бу ердан чиқиб келишади.
Семинардан сўнг эса уларнинг ҳар бирига қулоқ тутамиз ва ўзимиз эшитган сўзлардан ҳайратланамиз:
Илҳом Каримов: ҚК МЧЖ «Lazzat Karamel»
Бугунги суҳбат мен учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлди. Тадбиркорлар учун ўзига кўплаб янги фикрларни оладиган мана шундай тренинглар жуда муҳим деб ўйлайман. Чунки биз ҳамиша изланишда ва тараққиётда бўлмоғимиз керак. Бу каби бизнес тренинглар эса айнан шу мақсадда хизмат қилади. Бугун ўзим учун янги ғоялар олдим, янги режалар туздим. Бунинг учун сизга ўзимнинг номимдан ва корхонамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Камолиддин Икромиддинов: «МИРО» ёгуртлари
Меҳринсо опа бошлаган ишнинг худо хоҳласа келажаги порлоқ. Биз биламизки, хорижда тадбиркорлар мунтазам равишда мана шундай тренингларга қатнашиш орқасидан ривожланишади. Бизда эса бу иш ҳали йўлга қўйилмаганди. Ўтказилаётган саноқли бизнес тренинглар ҳам рус тилида. Аммо муаммо шундаки, тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси ҳам чет тилини аъло даражада билишмайди. Бу каби тренингларда ҳар бир сўзни тушуниш, маънони аниқ илғаш шу қадар муҳимки, агар 4 соатлик тренингда биттагина сўзни тушунмасангиз ҳам тренингдан бўш қўл билан, яъни, ҳеч нарса олмай чиқишингиз мумкин. Хурсанд бўлганим: ва ниҳоят ўзбек тилида ҳам юқори даражадаги бизнес семинарлар ўтказила бошланибди. Ўзбек тадбиркорлари учун ўз она тилида ўтказилаётган бу бизнес тренинглар каттаю-кичик тадбиркорларни бефарқ қолдирмаяпти. Буни эса бугун семинарга келганларнинг сонидан билса ҳам бўлади.
Дилноза: «LACTEE» маргарини
Семинарга боришдан аввал унинг мавзуларини ўрганиб чиқдим. Менга ёқди. Жуда қизиқ мавзулар танланган. Семинар ҳам қизиқ бўлди. Меҳринисо опа жуда қувноқ инсон бўлиб, ўзларидан позитив энергия чиқарар эканлар. Уларни эшитиш ёқимли. Бир хил тренерлар ҳақиқатдан ҳам керакли, жуда қимматли маълумотларни айтиши мумкин, лекин сизга унинг гапириши ёқмайди, эшитгингиз келмайди. Мен хоҳлардимки, семинардаги ҳар битта мавзу бўйича алоҳида семинар бўлиб, уни максимал равишда чуқур ёритиб беришсин. Меҳринисо опага қойилман! Ўзбекистон келажаги ва тадбиркорлар учун жуда фойдали иш киляптилар, бундан жуда хурсандман! Агар ўқув курсларини ташкил қилишса, ҳар ҳафта дарс ўтилиб, янгидан янги мавзуларда керакли маълумотларни берсалар, жуда хурсанд бўлардим ва албатта бу дарсларга борардим.
Санжар Ражаббаев: «Зелений чай» ва «Якс» брендлари
Семинар тренинг ҳақида фикрларимни айтадиган бўлсам, у менга жуда ёқди. Бу даражада қизиқарли бўлади, деб ўйламагандим. Негадир ўзбекистонлик одам бизнес тренинг ўца, у барибир хорижлик тренерники каби бўлолмайди деган фикр бор одамларда. Мана шу фикр нотўғрилиги бугун исботланди. Ҳар қандай машҳур тренерларнинг ҳам семинарларидан бугунгиси аъло бўлди! Энг муҳими эса ўзбек тилида. Ундан ҳам муҳими, ҳар бир ҳолат ўзбекона руҳиятда берилди. Ўзбекистон ҳолати: иқтисодий ва маънавий жиҳатлар эътиборга олиниб тақдим этилди. Шунинг учун ҳам у бизга жуда фойдали бўлди. Бу тренингдан кейин кўп янги ғоялар тузиб қўйдим. Тренингни ташкил этишда ҳиссасини қўшган ҳаммага раҳмат. Айниқса, Меҳринисо Абдураззоқовага!
Шаҳноза Абдуллаева: Фитнес маркази раҳбари, Жиззах
Ростини айтсам, мен анча йиллардан бери тадбиркорлик қиламан. Ўз фитнес марказим бор. Лекин ҳозир семинарнинг биринчи қисми тугаётганда, залдан чиқиб кетгим келди. Нега десангиз, Жиззахга машинада юриб эмас, ҳатто самолётда учиб боргим келди! Шу қадар ичимга сиғмай, шошилиб кетдим. Ҳозиргина эшитганларимни бугуноқ ишимга тадбиқ этсам! Ана шундай руҳландим. Иккинчи қисм якунига қадар эса шу қадар кўп маълумотлар ва фойдали билим олдим. Мени бу ерга таклиф этганларга катта раҳмат. Буёғига ўз устимда ишлашга, шу каби тренингларнинг барчасида иштирок этишга қарор қилдим. Чунки агар биргина семинар тренинг менда шунча фикрни уйғота олган, бизнесимга янгича назар билан қарашга йўналтира олган бўлса, агар уларга доимий қатнашиб турсам, аниқ биламанки, кўзлаган маррамга албатта етаман. Forta Business Education ва унинг раҳбари Меҳринисо Абдураззоқовага алоҳида ташаккурларимни изҳор қилиб қоламан.
Бу каби бизнес тренинглар Ўзбекистон тадбиркорларига қанот бағишлайди. Улар янги ғоялардан руҳланиб, ривожланиш сари қадам ташлайдилар. Бу эса ўз ортидан бутун мамлакат тараққиёти учун хизмат қилади. Демакки, Forta Business Education нафақат ҳар бир тадбиркор, балки Ватанимиз ривожи учун хизмат қилади! Сиз ҳам албатта шу ривожланишга ҳисса қўшинг! Сизнинг шаҳрингизда бўладиган тренинг учун чипталарни бугуноқ буюртма қилинг!
26 ноябрь, Қўқон шаҳри: Шоҳрухобод кўчаси, 39-уйMediapark савдо маркази, 3-қават.Менежер: Муҳаммадали +998-90 360-03-30.
11 декабрь, Тошкент шаҳри: Чехов кўчаси, 5-уй.ИИВ Маданият саройи.Менежер: Маҳфуза +998-94 665-11-12.
14 декабрь, Жиззах шаҳри: Юнус Ражабий номидаги Жиззах шахри Драма театри биносидаМенежер: Умида +998-90 310-81-97
17 декабрь куни Самарқанд шаҳри: манзил аниқланмоқда…
20 декабрь куни Бухоро шаҳри: манзил аниқланмоқда…Менежер: Бахтиёр +998 945421090
Семинарнинг ҳар бир қисми — 175 минг сўмдан.
Лекин сиз энг долзарб мавзуларни қамраб олган икки мавзудан иборат семинар-тренинг учун 175 минг сўм тўловни (хоҳлаган усулда) амалга ошириб, имтиёзли чиптани қўлга киритишингиз мумкин.
Бунинг учун зудлик билан info@forta.uz электрон манзилига ёки +998-94 665-11-12 телеграм рақамига ИМТИЁЗЛИ ЧIPТА ОЛАMAN сўзини ҳамда
- қатнашчи(лар)нинг исми-шарифи,
- туғилган санаси
- телефон рақамлари
- тўлов усули
- қайси манзилда ўтказилаётган тренингда қатнашмоқчи эканлигингиз
Жойлар сони чекланган. Ўз жойингизни банд қилишга шошилинг. Яқинларингиз ва дўстларингизга ҳам хабар беринг.
Forta Business Education’нинг бизнес-тренинглар жадвали билан www.forta.uz сайти ва@FortaUz Telegram-канали орқали танишинг, бизнес-тренингда иштирок этинг ва ўзингиз орзу қилгандек муваффақиятларга эришинг!
Forta Business Education – орзуларингиз рўёби!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)