«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Селтик» клубига қарши Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида ҳужумчи Лионель Мессининг хизматларидан фойдалана олади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Хабарда қайд этилишича, аргентиналик 26 ёшли футболчи каталонияликларнинг сўнгги машғулотида умумий гуруҳ билан бирлагикда шуғулланди.
Аввалроқ Мессининг Колумбия термасига қарши (3:0) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи олдидан Аргентинага парвоз вақтида мазаси қочгани ҳақида хабар қилинганди. Саралаш ўйинидан кейин «Барселона» ихтиёрига қайтган ҳужумчи «Малага»га қарши (0:0) ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, «Селтик» – «Барселона» учрашуви 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)