Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида 21 ноябрь, душанба куни кечаси ўтказган рейд давомида 9 нафар фаластинлик фуқарони ҳисбга олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Армия ва ҳарбий полиция кучлари Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида 9 нафар фаластинликни ҳисбга олди. Шулардан 4 нафари террорчилик фаолияти ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишда гумонланмоқда», – дейилади Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати хабарида.
Фаластин ва Исроил ҳудудидаги можаро 2015 йилнинг сентябрь ойида кескин ёмонлашди. 14 ой давомида Исроил ва Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоҳида тиғли ва ўқ отар қурол ҳамда портловчи қурилмалар ёрдамида 300 дан ортиқ ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 40 исроиллик ҳалок бўлди, яна 450 нафари жароҳат олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)