Барча вазирлик, идора ва ҳокимият раҳбарларига ҳар иш куни эрталабки соат 11:00 гача фуқароларни қабул қилиш топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Қайси давлат ташкилотида муаммо бўлса, ҳолатни тўлиқ ёритиб ва имкони бўлса расми билан бу ерда ёзиб қолдиринг», — дейилади Бош вазирнинг саҳифасида қолдирилган хабарда.
«Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давлат хизматчилари томонидан сансалорлик ва масъулиятсизлик ҳолатларига бутунлай барҳам бериш учун биз қатъий кураш олиб борамиз. Раҳбарлар фаолиятига, уларга бўлган ишонч ва аҳолини ўйлантираётган муаммоларни самарали ҳал этиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, халқнинг ўзи баҳо беради», — қўшимча қилинади хабарда.
Изоҳ (0)