Волейбол бўйича Венесуэла терма жамоаси сардори Кервин Пинеруа 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда World of Volley порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
17 ноябрь куни кечаси волейболчи юрак хуружидан сўнг шифохонага ётқизилганди. Шифокорлар спортчининг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашди, аммо у 18 ноябрь куни эрталаб вафот этди.
Маълумот учун, Кервин Пинеруа Туркия чемпионатида фаолият олиб борган эди.
Изоҳ (0)