Евро—2016 да ғолиб чиққан Португалия терма жамоаси ечиниш хонасига киргач, етакчи футболчи Криштиану Роналду унга бир дақиқа қулоқ солишларини сўради ва ич-ичидан чиқаётган гапларини тўлқинланиб гапирди.
Унинг айтганлари видеотасмага ўша вақтдаёқ ёзиб олинган бўлса-да, эълон қилинган кунидан кейин катта қизиқиш билан томоша қилинди. Роналду билдирган фикрларни қуйида ўқиш мумкин.
«Мен ўнг томонимда турган бу инсонга раҳмат айтаман ва ундан чексиз миннатдорман. Биринчидан, усиз бундай натижага эришиб бўлмасди. Иккинчидан биз ҳаммамиз, оддий ишчи-персоналга қадар бу муваффақиятга ҳисса қўшди».
«Ҳеч ким Португалияга ишонмаганди. Биз эса буни уддаладик! Ҳаммамиз уддаладик! Мен жуда бахтлиман, бугун мен учун энг унутилмас ва қувончли кунлардан бири. Шахсий совринларни ҳам, Чемпионлар Лигасини ҳам четга суриб қўяман. Бу ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзалардир».
«Мен аллақачон 3 ёки 4 марта йиғлаб олдим. Акам бу ҳақда менга айтганида, ўзимни тутиб тура олмаётганимни тушунтирдим. Буларнинг барчаси ич-ичимдан чиқди, менга ҳаммаси худди тушдек кўринди. Шунинг учун ҳам мен жуда, жуда ва жуда бахтлиман! Буни яна 100 бор қайтаришим мумкин, бахтлиман».
«Ҳаммангизга раҳмат! Футболчиларга, оддий ишчиларга, ҳаммага! Ва яна бир марта сизга, мураббий! Курашиш кераклигини, жанг қилиш лозимлигини сиз менга уқтирдингиз. Докторлардан тортиб, қўриқчиларга қадар — ҳаммангиз менинг дўстларимсиз!».
Изоҳ (0)