2016 йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг ижтимоий ҳамкорлар, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилган «Ўзбекистон Республикасида муносиб меҳнат Дастурини амалга оширишнинг ҳолати ва истиқболлари» мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси «Дарё»га маълум қилди.
Давра суҳбатида республика вазирликлари, бошқармалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, шунингдек, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилотлари, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, ЮНИСЕФ ва Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Унда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилоти билан муносиб меҳнат Концепциясини фаол тарғиб қилиш устувор йўналиши ҳисобланган кўп қиррали ҳамкорликни амалга ошираётганлигини таъкидлади.
Дипломатик корпус вакиллари мамлакатда муносиб меҳнатни таъминлаш ва халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш бўйича тараққиётни таъкидлаб ўтди.
Халқаро экспертлар Ўзбекистон меҳнат соҳасидаги халқаро мажбуриятларига масъулиятли ва мувозанатли ёндашувни намойиш этаётганлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.