Англиянинг «Сандерленд» клубига устозлик қилаётган Дэвид Мойес Шотландия терма жамоасига таклиф этилиши мумкин, деб ёзди «Чемпионат».
Шотландларнинг Россия—2018 саралашидаги натижаси кўнгилдагидек эмас. Шу боисдан амалдаги бош мураббий катта эҳтимол билан истеъфога чиқарилади.
Англия Премьер-Лигасидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Дэвид Мойес 1963 йил айнан Шотландияда туғилган.
«Манчестер Юнайтед»даги футболчилик фаолияти орқали танилган Оле-Гуннар Сулшер эса Норвегия бош мураббийи бўлиши мумкин. У айни вақтда «Мольде» клубини бошқаради. Қайд этиш керак, икки кун олдин Норвегия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилганди.
Сульшер 1973 йил айнан Норвегияда таваллуд топган.
Изоҳ (0)