Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг 25 йиллиги муносабати билан тизимдаги барча ташкилотларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар «Ватанпарвар» ташкилоти маънавият бўлими «Дарё»га маълум қилди.
Жумладан, Тошкент шаҳар «Ватанпарвар» ташкилоти тасарруфидаги ўқув спорт-техника клубларида фаолият юритувчи ишчи ходимлар ўртасида спортнинг ўқ отиш тури бўйича аёллар ва эркаклар орасида мусобақа ўтказилди ва қуйидаги натижалар қайд этилди.
Жамоалар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин: Юнусобод ўқув спорт-техника клуби;2-ўрин: Миробод ўқув спорт-техника клуби;
3-ўрин: Сирғали ўқув спорт-техника клуби.
Аёллар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин: Аҳмедова Дилноза, Юнусобод ўқув спорт-техника клуби;2-ўрин: Хашимова Линара, Учтепа ўқув спорт-техника клуби;
3-ўрин: Разоққова Нодира, Тошкент шаҳар »Ватанпарвар» ташкилоти.
Эркаклар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин: Темиров Фазлиддин, Сирғали ўқув спорт-техника клуби;2-ўрин: Қодиров Искандар, Миробод ўқув спорт-техника клуби;
3-ўрин: Ирматов Беҳзод, Шайхонтоҳур ўқув спорт-техника клуби.
Ғолиблар эсдалик совғлар ва диплом билан тақдирланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)