Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC)нинг собиқ чемпиони, келиб чиқиши япониялик бўлган бразилиялик жангчи Лиото Мачида тақиқланган препарат истеъмол қилгани учун 18 ойга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) матбуот хизмати маълум қилди.
Апрель ойида мусобақалардан четлатилган спортчининг допинг намунасида Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган дегидроэпиандростерон моддаси аниқланди.
Хабарда қайд этилишича, Мачида препаратни истеъмол қилганини тан олди, аммо у препарат WADA томонидан тақиқлангани ҳақида билмаган эди. Ўзига нисбатан суриштирув ишида ҳамкорлик қилгани учун Мачида 2 йилга эмас, 18 ойга четлатилди. 38 ёшли жангчи навбатдаги беллашувини 2017 йилнинг октябрь ойида ўтказиши мумкин бўлади.
2009 йили Лиото Мачида UFC’нинг ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик учун АҚШлик Рашад Эвансни мағлубиятга учратган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)