Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШнинг бўлажак раҳбари Дональд Трамп билан учрашуви тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу ҳақда «Ведомости» маълум қилди.
«Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай гап йўқ, бу мутлақо текширилмаган ахборот... Ҳеч қандай конкретлик йўқ, табиийки, бу инаугурацияга қадар бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай гап бўлган эмас», — таъкидлади Песков.
Бир муддат илгари Путин Трамп билан телефон мулоқоти ўтказгани маълум бўлган эди. Ушбу янгиликдан сўнг улар ўртасида учрашув бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Изоҳ (0)