«Championat.asia» нашри дунёда киберспорт соҳасига кўпроқ эътибор берилиб, унга катта маблағ сарфланаётганини қайд этган. Бу борада ўзбекистонлик киберспортчилар ҳам қараб тургани йўқ.
Хусусан, Dota 2 ўйинининг дунё рейтингида ўзбекистонлик Акбар Тўраев 9-ўринни эгаллаб турибди. 19 ёшли бу йигит жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Natus Vincere аъзоси ҳисобланади. Тошкентда туғилган Акбар Тўраев фаолиятини Cleave Gaming клубида бошлаган. Жамоанинг шубҳали натижаларига қарамай, Empire’дан таклиф олган. 2014 йил Power Rangers билан, орадан бир йил ўтиб Natus Vincere билан шартнома имзолаган.
Акбар Тўраев турли кўринишдаги турнирлардаги иштирокидан ҳозирга қадар 95 минг 756 доллар ишлаб топган. У керак вақтда ўз жамоасига сардорлик ҳам қилади.
Изоҳ (0)