Кремль LinkedIn ижтимоий тармоғининг блокланиши цензура сифатида қабул қилинишидан чўчимайди. Бу ҳақда Россия президентининг расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Россия идораси (‘Роскомнадзор’) қатъиян қонунга мувофиқ ҳаракат қилмоқда», — таъкидлади Песков.
«Идора тегишли компаниялардан Россия қонунлари ва қоидаларига амал қилишни сўрамоқда», — қўшимча қилди у.
Бир муддат илгари LinkedIn ижтимоий тармоғи Россия қонунчилигини бузгани учун у мамлакат ҳудудида блокланиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)