Ҳиндистон ҳукумати валюта айирбошлаш тартибини қаттиқлаштирди. Эндиликда бир киши бир мартада 30 долларга тенг бўлган 2 минг рупияни алмаштириши мумкин. Илгари 4 минг рупия алмаштиришга рухсат берилган эди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Бир неча кун муқаддам Ҳиндистонда коррупцияга қарши кураш чора-тадбирлари доирасиад 500 ва 1000 рупия номиналли купюралар истеъмоли тақиқланди. Бу купюралар мамлакат ичидаги нақд пул айланмасининг 85 фоизини ташкил этар эди.
Изоҳ (0)