Пуэрто-Рикодан бўлган теннисчи Моника Пуиг Рио де Жанейро мезбонлик қилган Олимпиаданинг энг яхшиси спортчиси деб тан олинди. У совринни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида қабул қилиб олган.
Пуиг Рио—2016 нинг теннис мусобақасида бош совринга эга чиққан эди. Унинг энг яхшилигини Миллий Олимпия Қўмиталари Ассоциацияси қайд этган.
Маълумот учун, Моника Пуиг 1993 йилнинг 27 сентябрида дунёга келган. У профессионал карьерасини 2010 йилдан эътиборан бошлаган.
Изоҳ (0)