Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 29-тури старт олди. Унинг биринчи ўйинида «Обод» ва «Андижон» клублари ўзаро майдонга тушди — 0:0.
Мазкур дуранг натижа Тошкентнинг «Обод» клубини турнир жадвалида бир поғона юқорига кўтарди. Унинг каби 23 очкоси бор «Қўқон—1912» тўплар нисбатига кўра битта пастроқда қайд этилган. «Андижон» клуби 1-лигага тушиб кетишга жуда яқин турибди. Назарий жиҳатдан вазиятни ўнглаш учун имконият бор.
«Андижон»га қарши учрашувнинг 43-дақиқасида Равшан Эрматов мезбонлардан Дониёр Ҳасановни майдондан четлатди. Шунга қарамай тошкентликлар гол ўтказиб юбормасликни уддалай олди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 29-тур беллашуви 16 ноябрь, чоршанба
«Обод» — «Андижон» 0:0
Четлатиш: Дониёр Ҳасанов, 43 (О).17 ноябрь, пайшанба«Нефтчи» — «Қизилқум»«Машъал» — «Бухоро»«Бунёдкор» — «Навбаҳор»
18 ноябрь, жума«Локомотив» — «Металлург»«Олмалиқ» — «Пахтакор»«Шўртан» — «Қўқон—1912»
19 ноябрь, шанба«Сўғдиёна» — «Насаф»
Изоҳ (0)