Япония пойтахти Токио шаҳрида 8–16 ноябрь кунлари оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа якунига кўра -62 килограмм вазн тоифасида умумий 272 килограмм натижа билан олтин медалга сазовор бўлиб, Осиё чемпиони номига лойиқ деб топилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Адҳамжон Эргашев қитъа биринчилигининг энг яхши спортчиси деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш жоиз, Адҳамжон Эргашев Малайзиянинг Пенанг шаҳрида 20–25 октябрь кунлари бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Маълумот учун, Токио шаҳрида ўтказилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида Эрон ва Япониядан кейин 3-ўринни эгаллади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)