Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси аъзолари ОАВ билан мулоқот қилмасликка қарор қилди. Бу ҳақда терма жамоа сардори Лионель Месси маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Аргентина терма жамоаси футболчилари матбуот билан гаплашмасликка қарор қилди. Бизга нисбатан жиддий айбловлар қўйилди. Агар бу ишни ҳозир қилмасам, ҳеч қачон амалга оширмаймиз. Матбуот ўйинини ўйнашда давом этсак, уларнинг қурбонига айланамиз. Афсус, аммо бошқа иложимиз йўқ», – деди Месси.
Радио Митре журналисти Габриэль Анелйо Аргентина терма жамоасининг Колумбияга қарши (3:0) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 12-тури олдидан Эсекьель Лавессини марихуана чакишда айблагани учун аргентиналик футболчилар шундай қарорга келди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)