Тошкент шаҳридаги «Жар» стадионида 14 ноябрь, душанба куни аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги–2016 мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қаршининг «Севинч» жамоаси Бекободнинг «Металлург W» клубига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Севинч» ПФК матбуот хизмати.
Октябрь ойида 12 марта Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирган «Севинч» жамоаси тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди.
Қайд этиш жоиз, «Севинч» аёллар футзал жамоаси 2016 йилги мавсумда ғалаба қозониб, 12 карра Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлганди.
Ўзбекистон Кубоги–2016. Финал
«Металлург W» (Бекобод) – «Севинч» (Қарши) 0:2
Голлар: Феруза Турдибоева (2), Зебо Жўраева (14).Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент).
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)