Остона шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро иқтисодий суди шаҳарнинг шу номли клубини тасарруф қилувчи «‘Остона’ профессионал футбол клуби» АЖни банкрот деб тан олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Банкротлик жараёни тўққиз ой муддат давом этади. Қарор кучга кирди.
Давлат даромадлари шаҳар департаменти олиб борган иш материалларига кўра, клубнинг 36 миллион тенге (қарийб 105 минг доллар) қарзи бор. Таъкидланишича, қарзни мажбурий ундиришнинг қонунда кўзда тутилган чора-тадбирлари натижа бермади. Шу билан боғлиқ равишда департамент судга мурожаат этиб, АЖни банкрот деб тан олишни сўради.
Изоҳ (0)