Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал футболда имкон қадар кўпроқ қолишни, шу билан бирга келажакда ўзини бошқа соҳаларда синаб кўришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«41 ёшдан сўнг нима билан шуғулланаман? Балки янги шартнома имзолайман. Ҳеч ким келажаги ҳақида ишонч билан аниқ нарса айта олмайди. Ҳозир футбол ўйнашни хоҳлайман ва ундан кетиш учун сабаб кўрмаяпман. Лекин бир неча йиллардан сўнг майдонга чиқа олмаслигимга халал берадиган сабаб пайдо бўлиши мумкин. Якунда нима бўлишини билмайман», – деди Роналду.
«60 ёшга қадар ҳаваскор футбол ўйнамасам керак. Бошқа нарсалар билан шуғулланаман, ахир футбол ҳаётимдаги ягона қувонч эмас. Футболни яхши кўраман, аммо қачондир янги соҳада ўзимни синаб кўришим керак», – дея қўшимча қилди 31 ёшли футболчи.«Реал» Роналду билан шартномани 2021 йилгача узайтирди
Nike компанияси ЛеБрон Жеймс ва Майкл Жордандан кейин Криштиану Роналду билан ҳам умрбод шартнома тузди
Изоҳ (0)