Европанинг энг йирик саноат конгломерати — Siemens AG АҚШнинг электрон тизимларни лойиҳалаштиришни автоматлаштириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Mentor Graphics компаниясини 4,5 миллиард долларга сотиб олади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Siemens Mentor’нинг ҳар бир акциясига 37,25 доллар тўлайди. Бу компания акцияларининг 11 ноябрь ҳолатига кўра нархидан 21 фоизга баландроқдир.
Siemens тарқатган матбуот хабарномасида таъкидланишича, Mentor’нинг сотиб олиниши концерн томонидан 2020 йилга қадар Vision 2020 стратегиясининг амалга оширилишига туртки бўлади.
Изоҳ (0)