Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида 10–14 ноябрь кунлари кураш бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида саккизинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Мазкур турнирда дунёнинг 45 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ ўғил ва қиз болалар қатнашди.
Элмурод Соатов ва Олим Равшанов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 14 нафар курашчи билан иштирок этиб, 9 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Ўғил болалардан Руслан Бўриев (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-66 кг), Раҳматулло Нуриддинов (-73 кг), Ҳусниддин Ҳусанов (-100 кг), Бекмурод Олтибоев (+100 кг), қизлардан Маҳлиё Йўлдошева (-52 кг), Мухлиса Абдумаликова (-57 кг), Умида Мирҳамидова (-63 кг), Раҳима Йўлдошева (-78 кг) барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони номига лойиқ деб топилди.
Абдулазиз Ҳамроев (-60 кг) ҳамда Садам Аҳмедов (-73 кг) кумуш медалга сазовор бўлди. Арофат Абдураҳмонова (-87 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.
Жами 12 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик курашчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)