Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBA ва WBO версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри навбатдаги аҳмоқона изоҳлари билан омманинг эътиборини ўзига жалб қилишни бошлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Допинг намунасига кокаин моддаси топилганидан сўнг, Фьюри боксчилик лицензияси ва барча чемпионлик камарларидан маҳрум этилганди. Бекорчиликдан зерикиб қолган спортчи АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонган Дональд Трампга ўз хизматларини таклиф қилиб, шу йўл орқали омманинг эътиборини ўзига жалб қилди.
«Ким билади дейсиз, яқин орада мен янги бош вазир бўларман. Трамп уддалаган бўлса, мен ҳам бу ишни бажара оламан», – деб ёзди Фьюри Twitter’даги саҳифасига.
«Агар Дональд янги ёрдамчи излаётган бўлса, мен тайёрман. Айнан мен унга керак бўлган инсонман», – деб яна бир изоҳ қолдирди боксчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)