Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Англия Премьер-лигасида ғолиб бўлишига ишончи комил эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Англия Премьер-лигасини юта олганимда, эртаси куниёқ футболни ташлардим. Деярли эртасига... АПЛ ғолиби бўлишимга ишонаман. Баъзи учрашувларда омадимиз келмади, аммо биз ўз кучимизга ишонамиз. Бир нимага ишонсанг, у албатта амалга ошади», – деди 35 ёшли швециялик футболчи.
Златан Ибраҳимович АПЛ тарихидаги 25 мингинчи голни киритиб, 7 ўйинлик голсиз сериясига барҳам берди
Изоҳ (0)