10 ноябрь куни 17:00 да футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу учрашув 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйин учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
«Дарё» ўз ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиб, Иорданияга қарши учрашув олдидан уларни қайси жиҳат кўпроқ ажаблантиргани билан қизиқди. Иштирокчиларнинг 53 фоизи ўйин услуби Жанубий Кореяникидан фарқ қиладиган Иорданиянинг рақиб сифатида танлаб олинганидан ажабланишини маълум қилган.
Изоҳ (0)