«Барселона» жамоаси аъзолари Неймар, Лионель Месси ва Хавьер Маскерано шахсий самолётда Бразилиянинг Белу-Оризонти шаҳридаги аэропортига етиб келди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида Бразилия терма жамоаси 11 ноябрь куни ўз майдонида Аргентинани қабул қилади.
«iSport.ua» нашрининг хабар беришича, ҳаво кемаси Неймарга тегишли бўлган. «Барселона» футболчилари 6 ноябрь, якшанба куни «Севилья»га қарши (2:1) Испания чемпионатида майдонга тушгани учун ўз жамоаларидан бир кун кейин Белу-Оризонтига етиб келди.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичида 21 очко билан гуруҳда 1-ўринда бормоқда. Аргентина 16 очко билан 5-поғонада жойлашган.
Изоҳ (0)