«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос «Леганес»га қарши (3:0) Испания чемпионати 11-турида ўнг оёғидан жароҳат олди. Бу ҳақда, клуб матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Германиялик футболчига жарроҳлик амалиёти кераклиги тасдиқланса, унинг тикланиши учун 3 ойгача вақт керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида «Реал» Тони Кроос билан шартномани 2022 йилгача узайтириб, уни энг кўп маош олувчи германиялик футболчига айлантирган эди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)