10–11 ноябрь кунлари Тошкентда «Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар» мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё»га Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети матбуот хизмати маълум қилди.
Анжуман Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Симпозиум давомида назарий ва экспериментал физика, астрофизика муаммолари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш масалалари, физика фани янгиликлари муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)